«​Биз вассал давлат эмасмиз»​ – Минскда Россия билан яқинлашишга қарши намойишлар бўлиб ўтди

«​Биз вассал давлат эмасмиз»​ – Минскда Россия билан яқинлашишга қарши намойишлар бўлиб ўтди

Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида Россия билан интеграциянинг чуқурлашишига қарши минглаб норозилар намойишга чиқишди. Намойишчилар орасида қариялар, аёллар ва болалар ҳам бор дейилади, Инфоресист тарқатган хабарларда.

Белорус христиан демократик партияси вакили, мухолиф сиёсатчи Павел Северинетс Октябр майдонида йиғилганларни Владимир Путин ва Александр Лукашенко учрашуви якунлангунга қадар тарқалиб кетмасликка чақирган.

“Қачонки бизга қандай яшаш кераклигини айтиб туришмаса, шунда мустақил бўламиз”, дея сиёсатчининг ҳайқириқларидан иқтибос келтирмоқда нашр.

Майдонда шунингдек, намойишчилар билан куч ишлатар органлар ўртасида тўқнашувлар ҳам бўлгани айтилмоқда. Намойишга чиққанларнинг қўлида “Рус фашизми ва жиноятчилигига йўқ деймиз”, “Бу интеграция эмас, оккупация (босиб олиш)” деган плакатларни кўтариб чиқишган.

“Энг катта жиноят халқдан яширин халқаро пактларни имзолаш ва бунинг натижасида ерларимизни эгаллаб олишига қўйиб беришдир, - дейди Некляев. Ҳеч ким қўшниларимиз билан дўст бўлмаслик керак демайди. Дўстона муносабатда бўлишимиз керак. Шубҳасиз, литваликлар билан ҳам, поляк ва руслар билан ҳам. Фақат тенг шартлар билан, биз вассал давлат эмасмиз”.

Митинг давомида намойишчилар Россия президенти Владимир Путиннинг бир қанча суратларини йиртиб, ёқиб юборишган. Шунингдек, намойиш қатнашчилари Минскдаги Россия элчихонасига ҳам келиб, Октябр майдонида қабул қилинган резолюцияни рус дипломатларига топширишмоқчи бўлишган. Шундан сўнг махсус кучлар томонидан элчихона биноси қуршаб олиниб, ҳимояга олинган

Намойишлар давомида 7-8 декабрь кунлари бўлиб ўтган Путин ва Лукашенко музокаралари натижасиз якунлангани айтилмоқда. Учрашувдан сўнг иккала давлат раҳбари ҳам ҳеч қандай баёнот бермаган.

Маълум бўлгани давлат раҳбарлари 20 декабрь куни Санкт Петербургда музокаралар учун қайта кўришишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!