Биз Украина томонидамиз — Макрон

Биз Украина томонидамиз — Макрон

​"Европликлар воситачи эмас. Биз Украина томонидамиз", — деб баёнот берди Франция президенти Эммануэль Макрон.

​Франция етакчисининг бошқа муҳим баёнотлари:

▪️ Биз Украинага ёрдам ва кўмак бермоқдамиз, шунингдек, Россияга қарши санкциялар жорий этдик;

▪️ Музокаралар бўлиб ўтадиган куни европликлар музокаралар столида бўлишлари шарт, чунки Европанинг манфаатлари Украина ҳудудида содир бўлаётган воқеалар билан бевосита боғлиқдир;

▪️ Биз Европада ноқонуний иммиграция камайишига қаратилган сиёсатни қўллаб-қувватлаймиз;

▪️ ​Учинчи мамлакатларда ташкил этилиши айтилаётган "қайтариш марказлари" масаласи мавжуд. Франция уларни қўллаб-қувватламайди. Биз қайтаришнинг янада самаралироқ сиёсати тарафдоримиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар