«Биз учун Трамп ким? У бутун дунё бўйлаб полициячими?»

«Биз учун Трамп ким? У бутун дунё бўйлаб полициячими?»

Ҳиндистон мусулмонларининг нуфузли етакчиси ва «All India Majlis-e-Ittehadul Muslimeen» минтақавий партиясининг раиси (Бутун Ҳиндистон мусулмонлари иттифоқи ассамблеяси, БҲМИА) Асадуддин Овайсий Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг АҚШ президенти Доналд Трамп билан Ҳиндистоннинг ички ишларини муҳокама қилаётгани муносабати билан ташвиш билдирди. Бу ҳақида Ҳиндистоннинг «Amar Ujal» нашри хабар бермоқда.

Асадуддин Овайсий журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, расмий Деҳли Кашмир масаласини доимий равишда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар муаммоси сифатида кўриб чиқишини таъкидлади. БҲМИА етакчисининг сўзларига кўра, Нарендра Модининг АҚШ президенти Доналд Трампга қўнғироқ қилиши ва у билан Кашмир масаласини икки томонлама муҳокама қилишига ҳеч қандай ҳожат йўқ. «Биз учун Трамп ким? У бутун дунё бўйлаб полициячими?», демоқда Асадуддин Овайсий.

Аввалроқ, Нарендра Моди ва Доналд Трамп ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб, унда Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмирдаги вазият муҳокама қилинди. АҚШ президенти Ҳиндистон Бош вазирини мулойим бўлишга ва можаронинг янада авж олишига тўсқинлик қилишга чақирди. Эслатиб ўтамиз, 6 август куни Ҳиндистон парламенти Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатларининг имтиёзларини бекор қилишни маъқуллади. Покистон ушбу қарорни кескин қоралаган ҳолда расмий Деҳлини Кашмир масаласини бир томонлама ҳал қилишга уринишда айбламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!