“Биз бу ерда гаровга олинганмизми?” Қариялар уйи яшовчилари президентга шикоят қилишди

“Биз бу ерда гаровга олинганмизми?” Қариялар уйи яшовчилари президентга шикоят қилишди

Сахалиндаги кексалар ва ногиронлар уйининг яшовчилари видео ва аудио хабарлар ёзиб,  Россия президенти Владимир Путинга муассасада жорий этилган етти ойлик изоляция ҳақида шикоят қилишди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Сахалин аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, чеклов чоралари минтақада коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфи туфайли киритилган.

«Биз сув ости кемасидагидек яшаймиз. Биз бу ерда гаровга олинганмизми?.. 1 октябргача ҳеч бўлмаганда кўчага чиқиб, тоза ҳаво олаётган эдик, аммо бугун хоналаримизга қамаб қўйилганмиз», - дея шикоят қилган қариялардан бири видеомурожаатда.

Муассаса яшовчилари воқеада Сахалин вилояти аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигини айбламоқда. Эрта тонгдан то кечгача эшитиладиган қурилиш техникасининг шовқини ҳам уларни ғазаблантирмоқда.

Вазирликнинг таъкидлашича, чеклов чоралари 23 мартдан бошлаб CОVID-19 тарқалиши хавфи туфайли минтақадаги барча ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларида жорий қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!