"Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.
Бугунги кунда банк карталарига эга жисмоний шахсларнинг қарийб 97 фоизида (22 млн.та) 5 тагача, 3 фоиз (770 мингта) жисмоний шахсда 5-20 гача ҳамда 0,03 фоизда ёки 7 мингта жисмоний шахсда 20 тадан ошиқ карталар расмийлаштирилган.
Жисмоний шахслар номига кўп миқдорда очилган банк карталарини таҳлил қилиш жараёнида, ушбу банк карталарининг бир қисмидан (аксарият ҳолатларда карта эгасининг хабари йўқ) фирибгарлик мақсадларида фойдаланилаётганлиги аниқланган.
Муҳокама қилинаётган меъёрлар аҳолининг банк карталари орқали тўловларни амалга оширишда ноқулайликлар келтириб чиқармайди ва ушбу талаблар тижорат банкларининг банк карталарини эмиссия қилиш фаолиятини тартибга солишга қаратилган."
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Сурия қуролли мухолифатининг Алеппо вилояти ва қўшни ҳудудларда тез олға силжиши фонида Россия Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасидан кемаларини олиб чиқишни бошлади.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида мамлакатнинг Европа интеграциясини музлатишга қарши намойишчиларга нисбатан қўпол муносабатни кескин танқид қилди.
Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.