Биткоин яна рекордини янгилади

Биткоин яна рекордини янгилади

Энг машҳур криптовалюта — биткоиннинг нархи яна тарихий максимал даражани янгилади. У 35 минг АҚШ долларидан ошиб кетди ва ушбу курс атрофида ҳаракатланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни биткоин 20 минг доллардан, декабрь ойининг охирида эса 28 минг доллардан ошган эди. Кейинчалик, ушбу криптовалютанинг нархи 33 минг долларгача қимматлаб, яна 28 минг доллар даражасига (13%га) тушиб кетган эди.

Узоқ муддатли истиқболда биткоин курси 146 000 доллардан ошиши мумкин, дея таъкидлашди Николас Панигиртзоглу бошчилигидаги JPMorgan Chase мутахассислари.

BTC’нинг айни дамдаги бозор қиймати 650 млрд долларни ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!