Америкалик миллиардер Илон Маск биткоинни қўллаб-қувватлади. У Х (Тwиттер)да ушбу криптовалюта энергияга асосланганлигини таъкидлади.
Маскнинг фикрича, бу биткоиннинг доллар каби фиат пуллардан асосий фарқи ҳисобланади. Чунки ҳукуматлар фиат пулларни сохталаштиришлари ва чексиз миқдорда чиқаришлари мумкин.
Маскнинг баёноти ҳукуматлар пул чоп этиш орқали “сунъий интеллект соҳасидаги қуролланиш пойгаси"ни молиялаштираётгани, бу эса ўз навбатида олтин, кумуш ва биткоин нархларининг кўтарилишига сабаб бўлаётгани ҳақидаги мақолага жавоб сифатида берилди.
Zerohedge тахаллуси остидаги фойдаланувчи: “Аммо энергияни чоп этиб бўлмайди,” деб таъкидлади. Tesla ва SpaceX раҳбари бу далилга тўлиқ қўшилди.
“Тўғри. Айнан шу сабабли биткоин энергияга асосланган: сиз қалбаки фиат пулларни чиқаришингиз мумкин, тарихдаги ҳар бир ҳукумат шундай қилган, аммо энергияни сохталаштириб бўлмайди”, — дея жавоб берди Маск.
Биткоин қазиб олиш жараёни энергия талаб қилувчи жараён бўлиб, мураккаб математик муаммоларни ҳал қилувчи ҳисоблаш қувватларини таъминлаш учун катта миқдордаги электр энергиясини талаб қилади. Айнан майнинг орқали тармоқ хавфсизлиги ва тизимда янги биткоинларнинг пайдо бўлиши таъминланади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.