Bitcoin'нинг нархи тарихда биринчи марта Binance биржасида 100 минг доллардан ошди. Ноябрь ойида АҚШ президенти сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонгандан сўнг криптовалюта нархи кўтарила бошлади. Ўша пайтда нарх 68 минг доллар атрофида эди ва бир ой ичида бир неча тарихий рекордни ўрнатди.
Бундай ўсиш Трампнинг криптовалюта бозори ҳақидаги баёнотлари билан боғлиқ. Хусусан, у АҚШни “сайёранинг крипто пойтахти”га айлантириш ва Bitcoin захирасини тўплашга ваъда берганди.
Агар криптовалюта келажакни белгилайдиган бўлса, мен унинг майнинг қилиниши, зарб этилиши ва ишлаб чиқарилиши АҚШда бўлишини хоҳлайман, деган эди Трамп.
Ноябрь ойида мутахассислар Трампнинг биткоин нархини кўтаришдаги алоҳида хизматини таъкидладилар. Сиднейдаги ATFX Global бозор таҳлилчиси Ник Твидейл айтишича, бўлажак президент бу соҳани қўллаб-қувватламоқда, криптовалютанинг ўзи эса, чамаси, етарлича баҳоланмаганди.
Трамп сиёсати бошқа давлатларнинг АҚШдан ўзиб кетишга уриниб, биткоинларни сотиб олишни бошлаш эҳтимолини оширмоқа, дейди Astronaut Capital крипто-валюта активларини бошқариш компанияси бош инвестиция директори Метю Дибб.
Bitcoin нархининг ошиши фонида майнинг ва криптовалюталар савдоси билан шуғулланувчи компанияларнинг акциялари ҳам кўтарила бошлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.