Бишкекда жума намозларини ўқиш вақтинча тўхтатилди

Бишкекда жума намозларини ўқиш вақтинча тўхтатилди

Эпидемиологик вазият оғирлашиб бораётганлиги туфайли Қирғизистон муфтияти Бишкек масжидларида жума намозларини ўқиш вақтинча тўхтатиб турилишини билдирди.

Ушбу қарор Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ҳамда Санитания-эпидемиология назорати марказининг талаби билан қабул қилинди. Тақиқ вазият яхшилангунга қадар давом этади. Муфтият масжидларда ифторлик ўтказмаслик билан боғлиқ чекловлар ўз кучида қолаётганини қайд этди.

Шунингдек, муфтият фуқаролардан касалланиш ҳолатларининг олдини олиш учун профилактика қоидаларига риоя этишни сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!