Бишкекда эркак «Иссиқкўл илдизи» дамламасидан заҳарланди

Бишкекда эркак «Иссиқкўл илдизи» дамламасидан заҳарланди

Қирғизистонда Иссиқкўл илдизидан тайёрланган дамламадан заҳарланиш ҳолати қайд этилди.

Маълум қилинишича, 63 ёшли эркак заҳарли ўсимликдан тайёрланган дамламани ичган. Айни дамда бемор касалхонага ётқизилган.

Ўтган жума Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев матбуот анжумани вақтида «уу коргошуун» («қўрғошинли заҳар») деб аталадиган илдиздан тайёрланган дамламани ичганди.

Бундан аввал Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида касалликнинг дастлабки босқичда «Иссиқкўл илдизи» ёрдамида коронавирусни даволаш усули топилгани ҳақида пост қўйилган эди ва у кеча ўчириб ташланган.

Шунингдек, парламент соғлиқни сақлаш вазирини лавозимдан озод этиш тўғрисида бош вазирга таклиф юборди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!