Бировнинг ҳаққи буюрмади. Сирдарё туманида ўғирлик жинояти содир этилди

Бировнинг ҳаққи буюрмади. Сирдарё туманида ўғирлик жинояти содир этилди

Халқимиз бировнинг ҳаққи деб ҳаттоки девор оша осилиб турган дарахт шохини синдириб, тиш ковламаган, таклиф қилинмаган жойга бормаган, изн сўрамасдан кирмаган, дастурхондан ҳеч нарсани фарзанд-набираларига илинмаган.

Ана шундай ҳаёт кечирган ота-боболарнинг фарзандлари бугунга келиб ўзганинг ҳаққидан қўрқиш ўрнига ҳеч тап тортмай, алдов билан бировнинг молини тортиб олишгача, шерикларга хиёнат қилишгача етиб боришяпти.

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Сирдарё туманида туғилган фуқаро У.Ф муқаддам бир неча маротаба судланиб бундан ўзига тегишли ижобий хулоса чиқармасдан, хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, маст ҳолатда ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жиноятларини қуйидаги ҳолатларда қасддан содир қилган.

Жумладан, у февраль ойининг ўрталарида Сирдарё тумани "Исломобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган фуқаро С.Я. га тегишли бўлган юк автомашиналари эҳтиёт қисмлари савдо дўкони орқасида турган “Камаз” русумли автомашинага тегишли бўлган нархи 1.000.000 сўм бўлган бир дона “олд ступица” ҳамда нархи 1.000.000 сўм бўлган “ступица барабани” эҳтиёт қисмларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида фуқаро У.Ф. ушбу ўғирланган бир дона “олд ступица” ҳамда “ступица барбани” эҳтиёт қисмларини фуқаро Ў.К. га сотганлиги аниқланиб, Ў.К. дан бир дона “олд ступица” ҳамда “ступица барбани” эҳтиёт қисмлари далилий ашё тариқасида олиниб, тилхат асосида жабрланувчи С.Я. га қайтарилган.

Бундан ташқари, у ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, март ойининг ўрталарида соат 22:00 ларда Сирдарё тумани "Исломобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган фуқаро С.Я. га тегишли бўлган юк автомашиналари эҳтиёт қисмлари савдо дўкони орқасида турган “Камаз” русумли автомашинага тегишли бўлган нархи 1.000.000 сўм бўлган бир дона “орқа ступица”, нархи 1.000.000 сўм бўлган “олд ступица” ҳамда нархи 500.000 сўм бўлган “опорный диск” эҳтиёт қисмларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида фуқаро У.Ф. ушбу ўғирланган бир дона “олд ступица”, бир дона “орқа ступица” ҳамда бир дона “опорный диск” эҳтиёт қисмларини фуқаро С.Т. га сотганлиги аниқланиб, С.Т. дан ушбу эҳтиёт қисмлари далилий ашё тариқасида олиниб, тилхат асосида жабрланувчи фуқаро С.Я. га қайтарилган.

Мазкур жиноят иши бўйича фуқаро У.Ф. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли судловга юборилган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!