Биржада шакар савдоси бир йил олдингига нисбатан 42 баравар ошган

Биржада шакар савдоси бир йил олдингига нисбатан 42 баравар ошган

Жорий йилнинг январ-октябр ойлари мобайнида биржа савдоларига жами 48,1 минг тонна шакар сотувга қўйилган ва шундан 46,8 минг тоннаси ёки 97% сотилган. Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабар қилди.

Шакарнинг сотувга қўйиш ва сотиш ҳажмлари жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 2018 йилнинг ҳудди шу даврига нисбатан 42 бараварга ошган.

2019 йил январь-октябрь даврида биржа савдоларида сотилган 46,8 минг тонна шакарнинг 22,9 минг тоннаси ёки 49% “ХОРАЗМ ШАКАР” АЖ ва 23,8 минг тоннаси ёки 51% “АНГРЕН ШАКАР” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган.

2019 йил январь-октябрь даврида шакар ойма-ой бир маромда сотилмаган. Энг кўп ҳажмларда февраль (8,8 минг тонна) ва июнь (5,2 минг тонна) ойларида сотилган бўлса, энг кам ҳажмда январда (1,6 минг тонна) ва мартда (3,6 минг тонна) сотилган. Шакарнинг савдоларга қўйилиш ва сотилиш ҳажмлари май ойидан бошлаб барқарорлашган. Ушбу даврда (май-октябрь) шакарнинг ўртача ойлик сотилиш ҳажми 4,8 минг тоннани ташкил қилган.

Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, 2020 йилнинг 1 январидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган шакарнинг камида 90 фоизи фақат биржа орқали бозор тамойиллари асосида сотилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!