Тошкентда биринчи лигада ўйнашни истаган футболчи 950 долларидан айрилди

Тошкентда биринчи лигада ўйнашни истаган футболчи 950 долларидан айрилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, ўтган йилнинг июнь ойида 51 ёшли Т.К. 20 ёшли Д.П.га футбол клубининг иккинчи лигасидан биринчи лигага ўтказишни ваъда қилган. Лекин Т.К. ўзининг «хизматлари» учун 950 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармаган.

Тошкент шаҳар ИИББга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!