Бир йил шартли қамоқ — Карим Бенземага ҳукм ўқилди

Бир йил шартли қамоқ — Карим Бенземага ҳукм ўқилди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема терма жамоадоши Матье Вальбуэнани шантаж қилишга уринишда айбдор деб топилди.

Get French Football News хабарига кўра, суд Бенземани 1 йил шартли қамоққа ҳукм қилган ва 75 минг евро жаримага тортган.

Суд Бензема буни пул учун эмас, балки болаликдаги дўсти Карим Зенати билан узвий алоқаси туфайли қилган деб ҳисоблади. Футболчининг ўзи ҳам "Шериф" билан ўйинга тайёргарлик кўргани учун учрашувни ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, гап 2015 йилги ҳолат ҳақида кетмоқда. Ўшанда Бензема Вальбуэнани интим мазмундаги видеони чоп этиш билан таҳдид қилган шантажчиларга пул тўлашга ундаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!