Бир хорижлик сайёҳ Ўзбекистонда кунига неча доллар сарфлайди?

Бир хорижлик сайёҳ Ўзбекистонда кунига неча доллар сарфлайди?

Ўзбекистон Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев Togri.uz мухбири билан суҳбатда ҳар бир сайёҳдан кунига ўртача неча пул қолишини очиқлади.

“Кунига 250 доллар – мана бу зўр натижа”

Қўмита раиси маслаҳатчисининг сўзларига кўра, хорижлик сайёҳлардан кўпроқ тушум келиши учун туризм хизматлари сифатини муносиб равишда кўтариш керак:

“Ёш сайёҳлар бўлган тақдирда Ўзбекистонда бир кун ўтказиш учун 100 доллар етаридан ортиқ бўлади. 15 доллардан 30 долларгача ётоқ жойига, кунига 15 доллар тушлик ва кечки овқатга сарф бўлади. Транспорт харажатларига 15 – 20 доллар кетади. Қолган сумма эса майда харажатларга кетади.

Сувенирлар ёки бошқа совғалар олинган тақдирда ушбу харажатлар сайёҳнинг ўзига боғлиқ бўлади.

Меҳмон уйлари кўпаймоқда, улар жуда арзон. 10 – 15 долларга одамларнинг уйида қолсангиз бўлади. Нонушталар тайёрлаб беришади.

Ҳозир хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонда ўртача 9 кун туради. 500–600 доллар сарфлашади. Статистик маълумотга кўра, бу рақам 617 доллар 55 центни ташкил қилади. Бу бир сайёҳ кунига ўртача 100 доллардан камроқ харажат қилади, дегани. Бу ёмон, кунига 250 доллар сарфласа, бу зўр.

Шу даражага эришиш учун туризм инфраструктурасини кучайтиришимиз, хизматлар сифатини яхшилашимиз зарур”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!