Бир уйни икки харидорга пуллаган қашқадарёлик 13 кишини чув туширгани маълум бўлди

Бир уйни икки харидорга пуллаган қашқадарёлик 13 кишини чув туширгани маълум бўлди

«Дарё»да қашқадарёлик қурувчи-тадбиркор бир уйни икки харидорга пуллагани ва ушбу мақола ортидан Қашқадарё прокуратураси фуқаро Д.Ў.га нисбатан жиноят иши очгани хусусида хабар берилганди.

Маълум бўлишича, Д.Ў. 13 нафар фуқарога уй олиб беришини айтиб, уларни алдаш орқали катта маблағни қўлга киритган. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

«1983 йилда туғилган Д.Ў. «Шовот махсус бино қурилиш» МЧЖга раҳбарлик қилиб келиб, фуқароларга ўз ташкилоти томонидан қурилаётган уйларни сотишини айтиб, 2017 йилдан 2019 йилгача бўлган давр мобайнида 13 нафар фуқаронинг жами 1 миллиард 457 миллион 276 минг сўм миқдордаги пулларини қўлга киритган ва ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган», — дейди вилоят ИИБ тергов бошқармаси бошлиғи Хуршид Отаназаров.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, Д.Ў. бугунги кунда қамоқда сақланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!