Бир қатор қотилликларда гумон қилинаётган мансабдор шахс ҳибсга олинди

Бир қатор қотилликларда гумон қилинаётган мансабдор шахс ҳибсга олинди

Россиянинг Хабаровск вилояти губернатори Сергей Фургалга қарши жиноий иш очилди.

Тергов маълумотларига кўра, у бир қатор тадбиркорларни ўлдиришга уриниш ва қотилликнинг ташкилотчиси сифатида гумон қилинмоқда.

“TASS” хабарига кўра, яқин вақт ичида сиёсатчи Москвага, Басманний судига етказилади.

“Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг алоҳида муҳим ишларни тергов қилиш бош бошқармаси Хабаровск ҳудуди ҳамда Амур вилоятида 2004-2005 йилларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши бир қатор ўта оғир жиноятларни уюштириш ва содир этишда иштирок этган уюшган жиноий гуруҳга қарши кўп қисмли жиноий иш бўйича терговни давом эттирмоқда. Бу ишда тезкор ёрдам Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан тақдим этилади”, дейилади баёнотда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!