Бир қабиланинг 300 аъзоси исломни қабул қилди

Бир қабиланинг 300 аъзоси исломни қабул қилди

Индонезиянинг Марказий Сулавеси провинциясидаги тоғли ҳудудда яшаловчи тау таа вана қабиласининг 300 аъзоси исломни қабул қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги маҳаллий ОАВга таянган ҳолда хабар тарқатди. 

Қабила аъзолари Шимолий Морвали округидаги “Ал-Фурқон” масжидида калимаи шаҳодат келтирган. Янги мусулмонларга кийим-кечак ёрдами кўрсатилган. 

Тау таа вана қабиласи аъзолари шу пайтгача анимизмга эътиқоб қилиб келган. Улар ўзига хос памона тилида сўзлашади ва аксари Индонезиянинг расмий тили ҳисобланувчи индонезчани билмайди. 

Индонезиянинг 260 миллионлик аҳолисининг 87 фоизи мусулмонлардан иборат. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!