Бир ойлик гўдагини ваҳшийларча ўлдирган ота 16 йилга "кесилди"

Бир ойлик гўдагини ваҳшийларча ўлдирган ота 16 йилга "кесилди"

Челябинск вилоят суди бир ойлик гўдагини шафқатсизларча ўлдирган эркакни 16 йилга озодликдан маҳрум этди.

Маълумотларга кўра, 2019 йил 19 декабрь куни кечқурун 29 ёшли эркак маст бўлган. Бир ойлик чақалоғи йиғлай бошлаганида эса гўдагининг оғзини ёпиб, бўйнини сиқиб, бошига урган ва кейин ерга улоқтирган. Болакайни онасининг чақирувидан кейин касалхонага олиб боришган, аммо гўдак бошидан оғир жароҳат олиб, вафот этган.

Эркак Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисм "в" бандига кўра (вояга етмаган шахсни қасддан ўлдириш) айбдор деб топилган.

"Суд айбдорни 16 йилга озодликдан маҳрум этди. Қотил жазони юқори тартибли колонияда ўтайди", — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!