"Бир ой кўчада ётди": Бухорода қурилиш фирмасидан пулини ололмаган фуқаро ўзини ёқиб юборди — манба

"Бир ой кўчада ётди": Бухорода қурилиш фирмасидан пулини ололмаган фуқаро ўзини ёқиб юборди — манба

Бухорода "Great House" қурилиш фирмасидан пулини ололмаган фуқаро ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда BUKHARA NEWS хабар берди.

Манбага кўра, мазкур фирма томонидан 2021 йилнинг август ойида қуриб, фойдаланишга топширилиши ваъда қилинган коттеж пули аллақачон тўланган бўлишига қарамай, фуқарони оиласи билан биргаликда ижарама-ижара, сарсон-саргардон юришига мажбур қилди. Йиққан-терганини не умидларда қўш-қўллаб тутқазган, охири ижара пулини ҳам тўлолмай тоқати-тоқ бўлган фуқаро фирма қурувчиси Шарипов Равшандан коттеж учун берилган пулларини сўрайди. Қурувчи эса уйни вақтида топширмагани етмагандек, пулларни қайтаришдан ҳам бош тортиб, «қаерга борсанг бор, пулни бермайман» қабилида иш тутган. Ўз пулларини ололмаган фуқаро эса ўзини ўзи ёқиб юборди.

Маълумотларга кўра, фуқаро орада бир ой кўчада ётган. Уйсизлик сабаб оиласи ажрашиш арафасига келиб қолган.

Айни дамда жабрланувчи касалхонада.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!