Бир неча юз минг киши бош вазир истеъфосини талаб қилиб митинг ўтказди

Бир неча юз минг киши бош вазир истеъфосини талаб қилиб митинг ўтказди

Прагада бир неча юз минг киши миллиардер Андрей Бабишдан бош вазирлик лавозимидан кетишини талаб қилиб митингга чиқди.

Митингни ташкил этган "Демократия учун миллион назар" жамоатчилик ҳаракатининг билдиришича, унда 300 минг киши қатнашган. Полиция митингга 200 мингга яқин киши чиққанини қайд этмоқда.

Намойишчилар Бабиш истеъфога чиқишини ёки 31 декабргача ўзига тегишли "Агроферт" холдинги ва ОАВлардан воз кечишини ҳамда адлия органлари раҳбарлик лавозимларидаги яқин тарафдорларини ишдан бўшатишини талаб қилди. Акс ҳолда улар 2020 йил январдан мамлакатда мунтазам норозилик намойишлари ўтказишларини маълум қилди. 

"Бабиш ўз бизнесини ривожлантириш учун бош вазирлик лавозимидан фойдаланмоқда. Ўзига тегишли ОАВлар орқали Чехия сиёсатига босим ўтказмоқда. У фуқаролар манфаатларига зид ҳаракат қилмоқда", - деди "Демократия учун миллион назар" етакчиларидан бири Бенжемин Роле.

Бош вазирнинг ўзи истеъфога чиқмоқчи эмас ва ушбу митингдан хавотирга тушмади. У бир қисм сайловчиларнинг ҳукуматдан норозилигини билдириши соғлом демократия белгиси деб ҳисоблашини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!