Бир неча ҳафтада 11 та аёлга ҳужум: айбдор эса 14 ёшда

Бир неча ҳафтада 11 та аёлга ҳужум: айбдор эса 14 ёшда

Сўнгги бир неча ҳафта мобайнида Франкфуртда аёлларга нисбатан 11 та ҳужум уюштирилди. Тажовузкор орқадан югуриб келиб, уларнинг оғзини қўллари билан ёпган.

Тажовузкор аёлларни ҳақоратлаб, бошқаларнинг олдида шарманда қилиб, камига тегажоғлик ҳам қилган.

Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. 8 апрел куни полиция бир неча кундан бери автобус бекатида турган ғалати бир йигитга эътиборини қаратган.

Ваҳоланки, у жабрдийдалар томонидан тасвирлаб берилган жиноятчига ўхшар эди.

Текширувлар ўтказилди ва ҳужумларнинг 14 ёшли болакай томонидан содир этилгани маълум бўлди. Бу ўша бекатдаги ғалати йигитча эди.

Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!