Бир гектардан 40 центнердан кам дон етиштирган фермерлардан ер олиб қўйилиши мумкин

Бир гектардан 40 центнердан кам дон етиштирган фермерлардан ер олиб қўйилиши мумкин

2019 йилдан бошлаб бошоқли дон экинлари ҳосили учун суғориладиган ва лалми ерларнинг ҳар гектаридан 40 центнердан кам ҳосил етиштириш "ерга нисбатан хиёнат" дея баҳоланади ва ерни олиб қўйилишгача бўлган чоралар қўлланилади, дея ёзади turon 24. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 27 ноябрь куни тасдиқланган бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантириш тўғрисидаги қарорида келтирилади.

Қарорга мувофиқ, суғориладиган ерларда бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ягона ер солиғи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, агарда фермер ҳар гектар майдон учун 30 центнер ва ундан паст бўлган ҳажмда ҳосил етиштирса, ер солиғининг 2 баробаригача, 31 центнердан 40 центнергача бўлганида эса ер солиғининг 1,5 баробаригача солиқ тўлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!