Биолог CОVID-19 туфайли туғилиш даражасининг пасайишини ғалати ҳодиса деб атади

Биолог CОVID-19 туфайли туғилиш даражасининг пасайишини ғалати ҳодиса деб атади

Жорж Мейсон университетининг тизимлар биологияси мактаби профессори Анча Баранованинг айтишича, Қўшма Штатларда коронавирус пандемияси туфайли туғилиш пасайиши мумкин.

Бу ҳақда у ўзининг “YouTube” каналида эълон қилди ва хулосалари билан Америка журналида чоп этилган туғилиш статистикаси таҳлил қилинган мақолага изоҳ берди.

Таъкидланишича, Қўшма Штатларда туғилиш даражасининг пасайиши аллақачон сезилиб турганлиги Баранова учун ғалати туюлмоқда.

«Октябрь-ноябрь ойларида туғилиш коеффициентининг ўтган йилга нисбатан пасайишини кузатдик - тахминан ўндан ўн беш фоизгача. Одамлар Хитойдаги ёмон аҳволни эшитиши билан, дарҳол қарор қилишди – бўлди, фарзанд кўрмаймиз”, - деди у.

Биолог ушбу ҳодисанинг мантиқий изоҳини топди.

«Кўпгина давлатлар, эҳтимолки, бизда ҳам коронавирус эпидемияси бўлганлиги сабабли фарзанд кўриш тўғрисида унутишган ва бу ҳақда умуман хабар беришмаяпти. Ёки одамлар фарзандларини уйларида дунёга келтиришмоқда, бола эса бир ой ичида рўйхатга олинмоқда. Шу сабабли биз шундай муваффақиятсизликка дуч келмоқдамиз», - деб таклиф қилди Баранова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!