Билл Гейтснинг Microsoft ходимлари билан ишқий муносабатлари ошкор бўлди

Билл Гейтснинг Microsoft ходимлари билан ишқий муносабатлари ошкор бўлди

Миллиардер Билл Гейтс уйланган вақтида бир нечта Microsoft ходимлари билан ишқий муносабатда бўлган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Манбанинг WSJга айтишича, Microsoft директорлар кенгаши аъзоларидан бири 1992 йилда Гейтс компания менежерларидан бири билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида маълумот олган.

2000-йилларнинг бошларида Гейтс Microsoft'нинг бошқа ходими билан бир неча йил севишиб юрган.

"Кейинги 2008 йилда Гейтс бошқа ходимига электрон почта хабарларини жўнатди ва у ишдан ташқари учрашишни таклиф қилди", деб ёзади нашр.

Гейтснинг кўнгилхушликлари маълум бўлганидан сўнг Microsoft топ-менежерлари ундан ёзишмаларни тўхтатишни талаб қилишди ва у рози бўлди. Улар жанжал уюштирмадилар, чунки Гейтс жисмоний зўрлик ишлатмаган.

2020 йил март ойида бошланган ички тергов фонида Гейтс Microsoft директорлар кенгашини тарк этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!