Билл Гейтс коронавирусга қарши даво қачон пайдо бўлиши маълум қилди

Билл Гейтс коронавирусга қарши даво қачон пайдо бўлиши маълум қилди

Дунёда коронавирус эпидемияси бу йил охирига келиб инфекциянинг мавсумийлиги сабабли кучаяди, аммо 2021 йил бошида вазият яхшиланади.

Бундай фикрни Microsoft корпорацияси раҳбари Билл Гейтс “GeekWire Summit” виртуал конференциясида айтиб ўтди.

"Яхши хабар ҳам бор. Унга кўра, шу йилнинг охирига ёки келгуси йил бошига келиб, самаралироқ даволаш усуллари, биринчи навбатда, моноклонал антитаначалар пайдо бўлиши бошланади", деди у.

Унинг изоҳлашича, моноклонал антитаначалар иммун ҳужайралар - лейкотситларни клонлаш орқали ҳосил бўлади. Ушбу антитанача, айниқса, патоген зарраларидаги аниқ жойларни мақсад қилиб олади.

“Моноклонал антитаначалар билан экспериментал даволаниш усулини яқиндагина ушбу вирусни юқтириб олганАҚШ президенти Дональд Трамп ўзида синаб кўрди”, демоқда Microsoft раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, 2021 йил бошларига келиб, ҳозирда синовларнинг сўнгги босқичида бўлган дастлабки олтита моноклонал дориларнинг икки-учтаси "тасдиқланиши мумкин".

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!