Билл Гейтс коронавирус баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчими?

Билл Гейтс коронавирус баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчими?

Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс келажакка оид башоратлари билан ҳам танилган. Жумладан, 2017 йилда у дунёни биотеррор хавфи кутаётганини айтган эди.

Коронавирус пандемияси палласида бутун дунё бўйлаб турли миш-мишлар ҳам урчиган. Мазкур касалликнинг тарқалишига сабабчи, дея айримлар 5G технологиясини айблаб, антенналарни ёқиб юборишяпти. Тадқиқотчилар бунақа фитналарнинг орқасида кимлардир турганини ҳам аниқлашган.

Шунақа конспирология назарияларидан бирига кўра, коронавирусни айнан Билл Гейтс махсус яраттирган эмиш. Сабаби – миллиардер ўз рафиқаси билан очган жамғарма орқали вакцина баҳонасида барча кишиларга микрочип ўрнатиш ва кейин улар орқали инсониятни назорат қилишни режалаштирган эмиш.

Гейтс бу каби гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди: унинг сўзларига кўра, бу фитна назариялари шу қадар аҳмоқонаки, ҳатто рад этишга ҳам арзимайди.

«Мен ҳеч қачон микрочиплар билан шуғулланган эмасман. Буни инкор этиш деярли имконсиз, бу ўта аҳмоқона ва ёввойи назария», - дейди Business Insider нашрига берган интервьюсида Билл Гейтс.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!