Биласизми, сизни бахтдан 15 дақиқа ажратиб туради

Биласизми, сизни бахтдан 15 дақиқа ажратиб туради

Психологияда бор-йўғи чорак соат давомида энг бахтли кишига айланиш учун ёрдам берадиган учта қоида бор.

Бир йил учун олдиндан режа тузинг

Кўпинча иш ва турмуш ташвишларига бошимиз билан шўнғиб, кўплаб қизиқарли нарсалар мавжуд эканини унутамиз. Қулайлик зонасидан чиқиш керак ва бу фойдали. Келаси бир йил учун олдиндан қизиқарли машғулотлар рўйхатини тузиш учун бир неча дақиқа ажратинг. Шундай қилингки, ҳеч бўлмаганда бир ойда бир марта сиз билан қизиқарли ҳолат юз берсин. Ана шундан кейин ўйлаган орзуларингизни амалга ошириш режасини тузиш керак. Рўйхат оддий рўйхат бўлиб қолмаслиги учун дарҳол ишга киришинг.

Иш ва орзуларингизни бир-бирига мослаштиринг

1,5 ёки 10 йилдан кейин қандай одам бўлишингиз ҳақидаги тасвирни хаёлингизда чизинг. Нимага эришишни истайсиз, ким бўлишни мақсад қиласиз, қаерда ишламоқчисиз? Буларнинг барини қоғозга туширинг. Рўйхатни ҳозирги кунингиз билан таққосланг. Жорий режангиз ўйлаган мақсадингизга эришишда ёрдам берадими? Агар йўқ бўлса, уни тўлдиринг. Балки бирор нарсани олиб ташлаш ёки ўзгартириш керакдир. Буни ҳафтасига камида 2 марта бажариш тавсия этилади.

Бахт қутисини ясанг

Чиройли қути ёки идишни олинг. Унга «Бахт онлари» деб ном беринг. Бирор яхши ҳодиса юз берганида уни қоғога ёзиб, қутига солинг. Қутидаги қоғозчаларни вақти-вақти билан ўқинг ва ёқимли онларни яна бир бор ҳис этинг. Бу сизга янада кўпроқ хурсанд бўлиш ва ҳаётга енгилроқ муносабатда бўлишда ёрдам беради.

Manba: xabardor.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!