Биласизми? Головкин биргина жанг учун 4 млн доллар олади

Биласизми? Головкин биргина жанг учун 4 млн доллар олади

15 сентябрдан 16 сентябрга ўтар кечаси АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида катта бокс кечаси бўлиб ўтади.
Кечанинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасида кечади.

Жангга оз фурсат қолганида боксчилар ушбу беллашув учун қанча гонорар олиши маълум бўлди. Boxingnews24 хабарига кўра, қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси бўлажак жангдан 4 млн АҚШ доллари миқдорида гонорар олади. Ўз навбатида унинг рақиби Альварес эса 5 млн доллар даромад қилади. Яъни, чипталар сотуви, трансляциялар сотувидан тушган маблағлар 55 % га 45 % кўринишида бўлинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бўлиб ўтган жангда маблағ 70 % га 30 % кўринишида "арра қилинган" эди.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!