Биласизми? Биринчи игна қаерда ясалган?

Биласизми? Биринчи игна қаерда ясалган?

Бугунги кунда турли-туман модалар уйи мавжуд. Нафақат улар балки, барча учун ҳам энг керакли буюмлардан бири бўлмиш игна тарихи ҳақида нималарни биласиз? Қуйида шу ҳақда ўқишингиз мумкин.

Тикиш тарихи 20 минг йил олдинги даврга бориб тақалади. Қадимги одамлар бигизнинг қадимги кўринишида ҳайвон терисини тешиб, уларнинг пайларини тешикларидан ўтказиб, ўзларига “костюм” тикканлар. Тошлардан, ҳайвонларнинг суякларидан ёки шохларидан ясалган, дастлабки тешикли игналар замонавий ўарбий Европа ва Марказий Осиё ҳудудларида 17 минг йил илгари топилган. Африкада пальма баргларининг пайларига боғланган, ўсимликлардан қилинган иплар игна  сифатида хизмат қилган.

Илк пўлат игна Хитойда ясалган. Эрамиздан аввалган III асрда ангишвона ҳам Хитойда кашф қилинган. Мавритания (қадимги Африканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари, замонавий Жазоир ғарбий ҳудуди ва замонавий Марокашнинг шарқи) қабилалари бу кашфиётларни Ғарбга олиб боришган.

Игналарнинг оммавий ишлаб чиқарилиши XIV асрга келибгина Нюрнбергда, кейинчалик эса Англияда ҳам бошлаган.

Механизациялашган саноат ёрдамида дастлабки игна 1785 йилда ишлаб чиқарилган.

Замонавий қайчининг  биринчи аждоди Қадимги Миср ҳаробаларидан топилган. Бутун металлар бўлагидан ясалган бу қайчиларнинг яратилиш санаси эрамиздан аввалги  ХVI асрга бориб тақалади. ҳозирги кўринишдаги қайчилар эса Леонардо да Винчи томонидан ихтиро қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!