Билармидингиз? Буюк Британия қироличаси туғилган кунини 1 йилда 2 марта нишонлайди!

Билармидингиз? Буюк Британия қироличаси туғилган кунини 1 йилда 2 марта нишонлайди!

Дарҳақиқат, Буюк Британия қироличаси ўз туғилган кунини бир йилда икки марта нишонлайди. Бу тахт вориси учун хос одат. Биринчи байрам ҳақиқий туғилган кунида, Лондон яқинидаги Виндзор қасрида оила даврасида ўтказилади.

Иккинчиси, ҳар йили июнь ойининг шанба кунида расман, миллий байрам сифатида нишонланади. 

Чунки бу ўтган аср бошида инглиз монархи Эдуард VII томонидан киритилган қонун бўлиб, унинг ўзи кеч кузда, ёмғир ва туманлар мавсумида туғилган эди. Июнь ойида эса об-ҳаво жуда ёқимли бўлади ва ҳеч қандай табиий ташқи таъсир халқ сайлини бузолмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!