Би-би-си Ўзбек хизмати Тошкентда илк бор тақдирланди

Би-би-си Ўзбек хизмати Тошкентда илк бор тақдирланди

Тошкентда ўтган Ижтимоий медиа маҳсулотлар X миллий фестивалида Би-би-си Ўзбек хизмати “Ўзбекистон дўстлари“ дипломи ва эсдалик белгиси билан тақдирланди. Бу ҳақда "azon.uz" хабар бермоқда.

Маросимдан сўнг журналистлар билан суҳбатлашган Би-би-си Ўзбек хизмати бош муҳаррири Хайрулло Файз BBC Oʻzbek ҳозирга қадар кўплаб халқаро мукофотларни олгани, “Ўзбекистон дўстлари“ дипломи Би-би-си журналистлари фаолияти Ўзбекистонда ҳам эътироф этилаётганининг белгиси эканини айтган.

“Тўғриси кутмагандим. Бибиси ўзбек хизмати бир неча халқаро мукофотларни олган. Аммо Ўзбекистонда ҳеч қачон бу тарзда тақдирланмаган. Бибиси биринчи марта Ўзбекистонда дўст сифатида тақдирланди. Умид қиламанки, бу тақдирлов ўзбек ҳукуматининг Бибисига нисбатан муносабати илиқлашгани, қандайдир ижобий ўзгаришлар бўлаётгани нишонасидир. Бибиси дунёни Ўзбекистонга, Ўзбекистонни дунёга танитишда давом этади“,- дея Хайрулло Файздан иқтибос келтирган Turon24 агентлиги.

Ижтимоий медиа маҳсулотлар X миллий фестивали “Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида“ лойиҳаси доирасида ўтказилган. Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси халқаро ташкилотлар билан биргаликда йўлга қўйган лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш экани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, Бибиси Ўзбек хизмати Ўзбекистонда расман эътироф этилган бўлишига қарамай, ҳали ҳануз ушбу сайтга тўсиқ қўйилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!