Бевақт ўлимнинг янги аломатини аниқланди

Бевақт ўлимнинг янги аломатини аниқланди

АҚШдаги Гарвард тиббиёт мактаби олимларининг ўрганишича, деменция ва эпилепсия билан боғлиқ миядаги нейронларнинг ортиқча фаоллиги қариш ҳамда бевақт ҳаётдан кўз юмишга таъсир кўрсатади. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.

Тадқиқотчилар 60 ёшдан 100 ёшгача бўлган одамларнинг мия тўқималаридаги генларни таҳлил қилишди. Буни қарангки, 60 – 80 ёшларда вафот этганларга нисбатан узоқ умр кўрган одамларда асабий ҳаяжонланиш билан боғлиқ генлар фаоллиги сустроқ кечган. ДНК фаоллиги генлар экспрессияси чоғида синтезланадиган РНК-молекулалар — транскриптлар сонига кўра ҳисобланган.

Нематод ва генетик модификацияланган сичқонлар устида ўтказилган қўшимча тажрибалар, шунингдек, узоқ умр кўрувчиларнинг мия тўқималари таҳлили асабий ҳаяжонланиш билан умр кўриш даражаси ўртасидаги ўзгаришларни намойиш этди. Бунда «REST» оқсили ҳал қилувчи роль ўйнайди. У нейронларнинг ортиқча фаоллигини босади. Ушбу оқсилни блоклаш эрта ўлим хавфини оширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!