Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ташаббуси билан Қарши давлат университетида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида оммавий спорт мусобақаларининг республика финал босқичига старт берилди. Жорий йилдаги мусобақалар Қарши давлат университети ва Қашқадарё вилоятининг бошқа олий таълим муассасалари мезбонлигида ўтказилмоқда.
“Беш ташаббус олимпиадаси” финал босқичининг тантанали очилиш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги раҳбарлари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари, шунингдек, спорт соҳасида эътироф этилган мутахассислар маросимнинг фахрий меҳмонлари сифатида ташриф буюрдилар.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мусобақалар олий таълим муассасалари талабалари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, волейбол, енгил атлетика, стритбол турлари бўйича тўрт босқичда ўтказилмоқда.
Жорий йилда 147 та олий таълим муассасасида спортнинг 5 тури бўйича мусобақалар ўтказилди. Уларда 441 869 нафар талаба иштирок этди.
Ҳудудий босқичларда ғолиб чиққан жамоалар Қарши шаҳрида 9-13 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган республика финал босқичида иштирок этмоқда. Жорий йилги финал босқичида умумий ҳисобда 574 нафар иштирокчи қатнашмоқда.
Мазкур мусобақалар ёшларни жисмоний тарбияга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва талабалар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Шунингдек, мусобақалар орқали иқтидорли ёшларни кашф этиш ва уларни келажакда профессионал спортга жалб қилиш имконияти яратилади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.