Беш нафар талаба танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди

Беш нафар талаба танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БАКАЛАВР БОСҚИЧИ ТАЛАБАЛАРИ ЎРТАСИДА “ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ СТИПЕНДИЯСИ” УЧУН ТАНЛОВИНИНГ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ. 
 
Танловда комиссия аъзолари томонидан иштирокчиларнинг дарсларни ўзлаштириши ва жамоат ишларидаги иштироки, билим даражаси, фикрлаш қобилияти, дунёқараши, тақдим этилаётган лойиҳасининг долзарблиги ва оригиналлиги, ҳаётга татбиқ этилиши каби мезонлар асосида баҳоланди. 
 
– Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг ташаббуси билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган ушбу танловдан кўзланган мақсад – ёшлар орасига янада чуқурроқ кириб боришини таъминлашдир, – дейди Ўзбекистон ёш иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ш.Зайниддинов. – Шунингдек, талабаларнинг ташаббускорлигини рағбатлантириш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти, фаоллиги ҳамда шижоатини яна оширишдан иборатдир. 
 
ТАНЛОВДА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАН ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ 5 НАФАР ТАЛАБАСИ “ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ СТИПЕНДИЯСИ” ТАНЛОВИНИНГ МАМЛАКАТ БОСҚИЧИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ. 
 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!