Бернар Арно бир ҳафтада 8 миллиард долларга бойиди

Бернар Арно бир ҳафтада 8 миллиард долларга бойиди

Европанинг энг бадавлат оддами, LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялари гуруҳи раҳбари Бернар Арнонинг бойлиги бир ҳафта ичида 8 млрд долларга кўпайиб, умумий ҳисобда 122 млрд долларга етди.  

Forbes нашрининг хабар беришича, коронавирус пандемиясидан кучли азият чеккан ҳашамат буюмлари бозорининг ўтган ҳафтадан бери тикланиши аломатлари пайдо бўлди. Бунинг ортида LVMH акциялари 15 октябрдан 22 октябргача 6 фоизга қимматлади.     

Йил бошида Арно бир неча марта дунёнинг энг бой одамига айланганди. Бироқ пандемия бошлангандан кейин франциялик тадбиркор етакчи позицияларни йўқотган. 

Арно айни вақтда Forbes’нинг миллиардерлар рўйхатида 2-ўринни эгалламоқда. Рейтингда етакчи ўринни 188 млрд доллар билан Amazon асосчиси Жефф Безос, 3-ўринни эса Microsoft асосчиси Билл Гейтс 117 млрд доллар билан эгалламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!