Бермуд учбурчагида ўзга сайёраликлар кемаси топилдими?

Бермуд учбурчагида ўзга сайёраликлар кемаси топилдими?

эронавтика ва фазони тадқиқ қилиш миллий бошқармаси (НАСА) астронавти Даррел Миклос Бермуд учбурчагида топилган эски қолдиқнинг ўзга сайёраликлар кемасига тегишли эканини даъво қилмоқда. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

«Discovery Channel» телеканали дастурларидан бирида қатнашган Даррел Миклоснинг Бермуд учбурчагида топилган қолдиқ ҳақидаги сўзлари баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Миклос топилма минглаб йиллар аввал Ер юзига тушган ўзга сайёраликларнинг кемасига тегишли эканини айтган. Унинг тарафдорлари бўлган геофизиклар ҳам кема қопламаси бўлган маржон камида 5 минг йиллик тарихга эга эканини маълум қилишган.

Миклос тадқиқотларида НАСАнинг афсонавий астронавти Гордон Купернинг махфий хариталаридан фойдаланган. У топиб олган қолдиқнинг ҳажми иккита футбол майдонига тенг экан.

Бермуд учбурчаги тарихда кўплаб кемалар қабристони бўлган сирли макон сифатида дунёга машҳур.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!