Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида “Ўзбекистонлик” халқаро форуми ва хорижда муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи “Ўзбекистонлик” фильмининг иккинчи эпизоди премьераси бўлиб ўтди.
Форум икки юз нафардан ортиқ муваффақиятга эришган ватандошларимиз, шунингдек, Европа дипломатлари, бизнесменлар, креатив индустрия вакиллари ва европалик экспертларни бирлаштирди.
“Ўзбекистонлик” форуми Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Orient Group компанияси ва Uzbekistan Airways миллий авиаташувчиси кўмагида ташкил этилган. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – чет давлатларида яшаб, фаолият олиб бораётган ва турли соҳаларда муваффақиятга эришган ўзбекистонликларни бирлаштириш ҳамда улар билан она ватан ўртасида мулоқот ўрнатиб, ҳамкорлик кўпригини яратишдир. Шунингдек, мамлакатнинг интеллектуал ҳамда иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда ҳамкорликдаги лойиҳалар амалга ошириш кўзда тутилган. Форумнинг очилишида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов видеомурожаати намойиш этилди.
Форум доирасида “Aral Dream” халқаро PR-дастури тақдимоти ўтказилди. Унинг ёрдамида тадбир меҳмонлари ўз мобил қурилмаларида янги Araldream.com онлайн-ҳабидан фойдаланиб, Оролбўйи муаммолари ҳамда уларни ҳал этишнинг инновацион йўллари ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишди.
Бундан ташқари, меҳмонларга Оролбўйи муаммосига бағишланган “Шўрхок” қисқа метражли фильми премьераси ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов ва Электрооко гуруҳи ижросидаги “Эртанги кун” видеоклипи намойиш этилди. Ушбу мусиқий композиция “Орол орзуси” лойиҳасининг бир қисми бўлиб, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов ўзининг видеомурожаатида таъкидлаганидек, бугунги кунлда жамоатчилик эътиборини экологик фожеа ва иқлим ўзгаришларига жалб этиш ўта зарур.
Форумнинг якунловчи қисмида “Ўзбекистонлик” фильмининг иккинчи эпизоди премьераси намойиш этилди. Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ғоя муаллифи сифатида форум қатнашчилари қаршисида видеомурожаат орқали сўзга чиқди.
Режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган фильмда икки нафар ватандошимиз босиб ўтган мураккаб йўл ва улар эришган ютуқлар ҳақида сўз боради. Улардан бири – Дмитрий Богданов. Дастлаб Тошкентда, кейин эса Берлинда ўқишни тамомлаган. Хориж таълим муассасасида у фазовий технологиялар йўналишини танлаган ва бу қарор унинг ҳаётида ҳал қилувчи бўлган. Бугун ҳамюртимиз дунёга машҳур миллиардер Илон Макснинг “Space X” компанияси учун сунъий йўлдошларни етказиб берувчи ExoLaunch компанияси асосчисидир. Навоийлик Муштарий Шарифованинг ҳикояси томошабинларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. У Ўзбекистонда ва хорижнинг University of Applied Sciences in Europe олийгоҳида бизнес ва менежмент йўналишида таҳсил олган. Муштарий Tesla компаниясига ишга кирган илк ўзбекистонлик қиз бўлди.
“Ўзбекистонлик” фильмини Uzbekistan’s Club Youtube-каналида томоша қилиш мумкин.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.