Берлин U-18 бош мураббийи: «Футболчиларим бу ўйинни бутун умр унутишмайди»

Берлин U-18 бош мураббийи: «Футболчиларим бу ўйинни бутун умр унутишмайди»

Кеча Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади. Учрашувдан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Генри Ронеш иштирок этди.

Ҳаммаси аъло даражада ўтди. Футболчиларимга стадиондаги муҳит жуда ёқди. Футолчиларим биринчи марта бундай атмосферада ўйнашди. Бу ўйин бутун умр уларнинг эсда қолади.

—  Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳақида фикрингиз?

— Биз учрашув олдидан қийин ўйин бўлишини билгандик. Рақибнинг ҳужум чизиғидаги футболчилар жуда тезкор экан. Шунингдек сизларнинг терма жамоангизда индвидуал маҳорат эгалари кўп экан.

— Рақиб сафида ҳаракат қилган қайси футболчилар сизга ёқди?

— Ҳужумчиларнинг ҳаммаси ёқди. Алоҳида айтадиган бўлсам 17-рақамдаги Руслан Рўзиевнинг ҳаракатлари менга ёқди. У ҳимоячиларимизга етарли муаммолар тўғдира олди.

— Дуранг натижадан қониқдингизми?

— Ҳа, натижадан хурсандмиз. Сабаби рақибда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо дарвозабонимиз ишончли ҳаракат қилиб, ажойиб 3та сейвни амалга оширди. Асосан ҳимояда ўйнаганимиз сабабли бизда имкониятлар камроқ бўлди.  

Ҳакамларни айбламоқчи эмасман. Аммо Германия билан солиштирганда бу ерда ҳакамлик буткул фарқ қилади. Бизда футболчи икки оёғи билан рақибга ташланса тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатилади. Бугун айрим вазиятларда бундай бўлмади. Германияда ҳакамлар якка курашларга қўйиб беришади. Аммо ҳакамларни ёмонламоқчи эмасман. Ажойиб атмосфера учун яна бир бор раҳмат", дея Ронеш сўзларини келтиради Stadion.uz мухбири Жалолиддин Қобилжонов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!