Бердимуҳамедов юқори лавозимли амалдорларни ишдан олди

Бердимуҳамедов юқори лавозимли амалдорларни ишдан олди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакат Миллий хавфсизлик вазирлиги, Миграция хизмати ва Олий суди раҳбариятини алмаштирди, деб хабар берди Туркманистон телевидениесининг «Ватан» ахборот дастури.

«Давлат раҳбари полковник Гурбанмират Аннаевни бошқа ишга ўтгани муносабати билан Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод қилди», — дейилади телеканал хабарида.

Полковник Назар Атагараев Туркманистоннинг янги миллий хавфсизлик вазири этиб тайинланди, у аввал 2021 йил 25 августдан буён Туркманистон Давлат миграция хизмати раиси лавозимида ишлаб келган.

Гурбанмират Аннаев 2020 йил 12 февралдан буён Миллий хавфсизлик вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Полковник Ботир Волсахатов Туркманистон Давлат миграция хизматининг янги раиси этиб тайинланди.

Давлат раҳбари Туркманистон Олий суди раиси Гуванчмират Усанепесовни ҳам бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилди. Олий суднинг янги раҳбари этиб аввал Ашхобод шаҳар суди раиси лавозимида ишлаб келган Бегенч Ходжамгулиев тайинланди.

Гуванчмират Усанепесов 2021 йил 6 январдан буён Туркманистон Олий суди раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Йиғилишда президент шунингдек, Олий суд раисининг икки ўринбосари Оребай Муҳаммедов ва Мусамират Союновни «бошқа ишга ўтгани муносабати билан» деган важ билан озод қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!