Бепул VPN дастурларнинг 21 млн фойдаланувчиси маълумотлари интернетга тарқалди

Бепул VPN дастурларнинг 21 млн фойдаланувчиси маълумотлари интернетга тарқалди

Android учун оммабоп бепул VPN дастурларининг 21 миллион фойдаланувчисига тегишли маълумотлар базаси интернетга чиқиб кетди. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.

Гап Super VPN, Gecko VPN ва Chat VPN сервислари ҳақида кетмоқда. Уларнинг асосий аудиторияси интернет ресурслари тез-тез блокланиб турадиган Россия, Хитой ва Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолиси ҳисобланади.

Базада фойдаланувчиларнинг элерктрон почта манзиллари, логин ва пароллари, шунингдек, премиум-аккаунтлар учун тўловлар ҳақида маълумотлар бор. Баъзи ҳолларда телефон қурулмаси, унинг модели ва серия рақами ҳақида маълумотлар ҳам мавжуд.

Экспертлар фикрига кўра, бу маълумотлар интернетдаги қаллоблик, шунингдек, фойдаланувчининг веб-сессиялари маълумотларини ушлаб қолиш ва улар томонидан тармоқ орқали узатиладиган пароллар ва банк карталари маълумотларини ўғирлаш учун ишлатилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!