Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни кам учрайдиган (орфан) касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдамни яхшилаш, фармацевтика соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси ҳамда янги лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Бугунги кунда 5 турдаги орфан ва ирсий-генетик касалликларга чалинган жами 2174 нафар бола давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул диагностика, дори воситалари ва махсус шифобахш озиқ-овқат билан таъминланиб келинмоқда.
Ушбу турдаги касалликларнинг диагностика қилиш сифатининг яхшиланиши натижасида орфан касалликларининг янги турлари аниқланмоқда ва даволанишга муҳтож болаларнинг сони ортиб бормоқда
Тақдимотда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган 2026−2030 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тўғрисида ахборот берилди.
Дастурга кўра, эндиликда даволаниши давлат ҳисобидан қамраб олинадиган касалликларнинг сони 5 тадан 10 тага кенгайтирилади, ёш чегараси 18 дан 21 га узайтирилади. Дастурни амалга ошириш учун 2026−2030 йилларда жами 961 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.
Давлат раҳбари тегишли қарорни имзолади ва дастурни тасдиқлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.