Бензин: 1 июндан бошлаб ёқилғи нархи қимматлашади

Бензин: 1 июндан бошлаб ёқилғи нархи қимматлашади

Венесуэлада бензин 1 июндан бошлаб қимматлашади. Бу ҳақда мамлакат раҳбар Николас Мадурога таяниб, «РИА Новости» хабар берди. Мамлакатда бензин нархи дунёда энг арзон ҳисобланади.

Венесуэла ички бозорида бензин нархи ҳукумат субсидиялари сабаб узоқ вақт дунёдаги энг арзон ёқилғи бўлиб келаётган эди, бироқ PDVSA нефтни қайта ишлаш миллий компанияси ишлаб чиқаришнинг бир қисмини тўхтатгани боис бензинни хориждан, хусусан, Эрондан импорт қилиш зарурати туғилди. Мадуронинг маълум қилишича, ҳукумат импорт ёқилғининг ички бозордаги нархини қайта кўриб чиқишни тақозо этадиган бензин тақсимоти режасини ишга туширади.

Президентнинг сўзларига кўра, мамлакатда бензинга субсидия ажратилади. «Бензин нархи субсидия билан бирга литри учун 5000 боливар (2,5 сент)ни ташкил этади, автомобиль эгалари ойига 120 литр, мотоциклчилар эса 60 литр олиши мумкин», — дейди Мадуро. Ўрнатилган квотадан ортиб кетса, бензин халқаро нарх бўйича сотиб олинади.

Жамоат транспортларига ёқилғи қуйиш шохобчаларига 90 кун давомида тўлиқ субсидия ажратилади.

1 июндан бошлаб Венесуэладаги 1,5 минг ёқилғи қуйиш шохобчаси фуқароларни бензин билан таъминлаш учун ишга тайёр бўлади. Савдолар ҳозирча регистрация рақамига боғланган ҳолда амалга оширилади: душанба кунлари 1 ва 2, сешанба 3 ва 4, чоршанба 5 ва 6, пайшанба 7 ва 8, жума кунлари 9 ва 0 билан тугайдиган рақамлар учун бензин сотилади. Ўта зарур ҳолатларда фуқаролар шохобчалардан ушбу тартибни бузишни сўраши мумкин.

Венесуэлада 95 маркали бензин аввал 0,00006 боливар эди, 91 маркалиси эса — 0,00001 боливар. Бу ёқилғи учун рамзий нарх бўлиб, конституцияга кўра, барча фойдали қазилмалар ва ерости бойликлари халқники ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!