Бензема Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконини йўқотмаган

Бензема Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконини йўқотмаган

Мадриднинг “Реал” клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема ҳали ҳам ЖЧ-2022да иштирок этиши мумкин, дея хабар беради Onda Madrid.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Олтин тўп” соҳиби машғулотларда олган жароҳати сабаб Франция терма жамоасини тарк этган эди. Унинг ушбу турнирда иштирок этмаслиги маълум қилинганди. Манбага кўра, Бенземанинг тикланиш жараёни кутилганидан тезроқ кетмоқда. Шу ҳафтанинг ўрталарига келиб ҳужумчи машғулотларга қайтиши мумкин бўлади. Бензема Франция терма жамоасининг ЖЧ-2022 терма жамоасидан расман четлаштирилмагани учун у назарий жиҳатдан Қатарга қайтиб, турнирда иштирок этиши мумкин. Бенземанинг эҳтимолий қайтиши ҳақидаги қарорни Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам қабул қилади.

Аввалроқ Франция терма жамоаси ЖЧ-2022да ғолиб чиқса, Бензема ҳам медал олиши маълум бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!