Бензема футбол билан хайрлашгач қайси спорт тури билан шуғулланмоқчи?

Бензема футбол билан хайрлашгач қайси спорт тури билан шуғулланмоқчи?

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема профессионал футболдаги фаолиятини якунлагач, кикбоксинг билан шуғулланишга тайёрлигини айтиб ўтди.

Бензема YouTube’даги каналида таниқли кикбоксёр Фуад Эзбири билан суҳбатлашиб бу ҳақда гапирди: «Фуад, дўстим, мен яккакурашларни яхши кўраман. Бирга ўтказган машғулотларимиздан биласан - яккакурашлар жону-дилим. Футболчилик карьерамни якунлаганимдан кейин сен билан машғулотларда қатнашмоқчиман. Жангга чиқишга тайёрлигимни айтсанг, муаммо йўқ, мен ҳамма нарсага тайёрман», - дейди «Реал»нинг франциялик 33 ёшли форварди.

Маълумот учун, 2009 йилдан буён Мадрид клубида фаолият юритиб келаётган Карим Бензема ҳозиргача «Реал» билан бирга 19та совринга эга чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!