Бэнкси касалхонада чизилган ўз асарини кимошди савдосига қўяди

Бэнкси касалхонада чизилган ўз асарини кимошди савдосига қўяди

Кўча рассоми Бэнкси Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати учун 3,5 миллион евродан кўпроқ хайрия маблағи йиғиб беришни мақсад қилган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Хабарга кўра, рассом Саутгемтоннинг марказий касалхонасида COVID-19 пандемиясининг биринчи тўлқини вақтида пайдо бўлган граффитини аукционга қўяди.

Савдоларда суратнинг асл нусхаси сотилади ва унинг кўчирма нусхаси касалхонада қолади. Ўлчамлари бир метрга бир метр бўлган асарда суперқаҳрамонларнинг ўйинчоқ шаклидаги кўриниши билан ўйнаётган болакай тасвирланган. Бироқ Бэтмен ва Ўргимчак одамнинг ўйинчоқлари ахлат челагига ташланган, сабаби бола бошқа суперқаҳрамонга меҳр қўйган: тиббий ниқоб ва халат кийган қўғирчоқ ҳамшира улар ўрнини эгаллаган.

Ушбу тасвир касалхона раҳбарияти билан ҳамкорликда яратилган ва тезкор ёрдам бўлими яқинига жойлаштирилганди.

Christie’s савдо уйи мазкур асарда рассом коронавирус пандемиясига қарши курашда ғалабага бўлган умидни тасвирлаган деб ҳисобламоқда.

Аввал Нью-Йоркда Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олиниб, криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилгани, Англиядаги қамоқхона деворида Бэнкси томонидан чизилгани тахмин қилинаётган граффити пайдо бўлгани, Англияда аксираётган кампир акс этган Бэнксининг янги граффитиси чизилгани, Ноттингемда Бэнкси граффитиси композициясининг бир қисми бўлган велосипед ўғирлаб кетилгани ҳақида хабарлар берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!