Беморлар Жанубий Кореяда даволанишади

Беморлар Жанубий Кореяда даволанишади

Бухоро шаҳрида ўз шифохонасини барпо этган Жанубий Кореянинг “Korea medical fund Sangwon Clinik Himchan” клиникалар тармоғи хайрли ташаббус билан майдонга чиқди.

Унга кўра, суяк ва бўғим касалликлари билан оғриган ўзбекистонлик ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд 100 нафар бемор бепул операция қилинади.Беморларни Бухорода даволаш имкони бўлмаганида жарроҳлик амалиёти Жанубий Кореяда ўтказилади.Барча харажатлар кореялик ҳамкорлар томонидан амалга оширилади.Куни кеча вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан тавсия этилган ана шундай беморларнинг дастлабки етти нафари саралаб олинди.Улар Кореяга жўнаб кетишмоқда.

-Ўтган йилнинг март ойида Бухорода “Korea medical fund Sangwon Clinik Himchan”тармоғининг клиникасини очиш юзасидан келишувга эришилганди,-дейди “Химчан –Бухоро” клиникаси бош шифокори Сео Жонг Пил.- Мижозларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан бир қаторда кам таъминланган беморларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадидамиз.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки,ушбу йирик клиниканинг Кореяда 8 та касалхонаси бор.Бухородаги клиникани барпо этиш учун эса хорижий инвесторлар 6 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан – тўғри сармоя киритишгани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!