Бемаъни ташаббус: "Жамоат жойларида Қуръони карим тарқатилмасин"

Бемаъни ташаббус: "Жамоат жойларида Қуръони карим тарқатилмасин"

Британиядаги Бирлашган қироллик мустақил партиясининг янги етакчиси Ричард Брайян жамоат жойларида Қуръони карим тарқатишни тақиқлаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда "azon.uz" ёзмоқда.

Брайян Sky News телеканалига берган интервьюсида Қуръони Каримнинг зўравонликка ундашини иддао қилди ҳамда охирги йилларда юз берган терактларни Ислом динига боғлади. Унинг айтишича, Буюк Британия қонунларида зўравонлик тақиқланади ва шунинг учун ҳам Қуръони каримни тарқатиш масаласини кўриб чиқиш зарур.

Бирлашган қироллик мустақил партияси ўтган йилнинг сентябрида ўтказилган конгрессида исломофоб манифест эълон қилган эди. Унда мусулмонларга алоҳида қамоқхоналар очиш, мигрантларга нисбатан хавфсизлик текширувини кучайтириш ва ирқичликни тақиқловчи қонунларни бекор қилишга чақириқлар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!