Белгородда портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Белгородда портлаш юз берди. Қурбонлар бор

ОАВ ва гувоҳларнинг хабар беришича, Россия ва Украина чегарасига яқин жойлашган Белгородда бир неча портлаш содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда шаҳар узра ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари излари акс этган кадрлар чоп этилмоқда.

"Ярим соат олдин Белгородда кетма-кет баланд товушлар эшитилди. Маяковский кўчаси, 23-уйда жойлашган хусусий турар-жой биноси ёнмоқда. Воқеа жойида барча тезкор хизматлар ишламоқда. Уч нафар жабрланувчи бор. Уларга аллақачон касалхонада барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, — деб ёзган вилоят губернатори Вячеслав Гладков.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!