Бельгиядаги аэропорт яқинида кетма-кет икки кун давомида дронлар парвози кузатилмоқда
Брюсселнинг Завентем шаҳридаги халқаро аэропорти яқинида кетма-кет икки кун давомида дронлар учиб келаётгани кузатилмоқда.
Бу ҳақда Бельгия авиадиспетчери Skeyes хабар бермоқда.
Операторнинг сўзларига кўра, 12 сентябрь куни аэропорт фаолияти тўхтатилмаган. Skeyesнинг хабар беришича, авиадиспетчерлар дронни визуал ва рақамли кузатув тизимларидан фойдаланган ҳолда аниқлаган.
Таъкидланишича, 11 сентябрь куни кечқурун дрон ҳақидаги хабар туфайли аэропорт қўнишни 25 дақиқага тўхтатиб қўйган ва учта самолёт бошқа аэропортларга йўналтирилган.